Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувда ўзбекистонлик спортчи Токио-2020 Олимпиадаси ва чемпиони Aкбар Жўрайев ўз вазнида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Акбар Жўраев даст кўтариш машқида 195 кг тошни бўйсундириб, ушбу дастурда олтин медалга сазовор бўлди.
Силтаб кўтаришда умумий ҳисобдаги чемпионлик учун Aкбар Жўрайев ва Руслан Нурудинов беллашишди. Ушбу баҳсда Акбар Жўраев Руслан Нуриддиновни ортда қолдириб жаҳон чемпиони бўлди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Эркаклар, -109 кг:
1. Aкбар Жўрайев (Ўзбекистон) – 433 (195+238) кг
2. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 421 (185+236) кг
3. Симон Мартиросян (Aрманистон) – 416 (188+228) кг