• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 декабря 2021

“Ўзбекистон темир йўллари” чипталарга чегирмалар эълон қилмоқда

Янги йил байрами муносабати билан талабалар, пенсионерлар, ногиронлар ва яна бир нечта аҳоли вакилларига темир йўл чипталарига чегирмалар берилади.

1033
0
UzNews.uz

“Ўзбекистон темир йўллари” 2021 йил 31 декабрдан - 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21-23 март ҳамда 1-2 сентябрь кунларида чегирмаларни эълон қилди.

Унга кўра, чегирмалар қуйидагича белгиланган:

— Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941/45 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга – 50%; 

 — Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15%; 

 — Оилавий поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;  

— Бир жамоадан гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%; 

— “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.

Қайд этилишича, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

1033
0