• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 10 декабря 2021

Ўзбекистонда якшанба куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

844
0
UzNews.uz

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, бугун республика ҳудудида ҳаво ҳарорати +16..+18 даража, жанубий туманларда +20…+21 даражагача бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Маълумотга кўра, бу меъёрдан 9-11 даражага юқоридир.

Эртага Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бунинг сабаби Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келишидир. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +10…+15 даражагача пасаяди.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийси вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, кундузи ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва +4…+9 даражадан юқори бўлмайди. Бундай ҳарорат ушбу кун учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

844
0