• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 ноября 2021

Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербаев долларни "қора бозор"дан алмаштирганини қаттиқ қоралаб чиқди

Вазирлик қонун талаблари кимгадир қулай ёки ноқулай, ёқиши ёки ёқмаслигидан қатъи назар бажарилиши мажбурий эканлигини эслатган.

1200
0
видеодан кадр

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Янгийўл шаҳрида бир соат давомида валюта айирбошлаш шохобчасини излагани, бироқ уларнинг барчаси ёпиқлиги сабаб долларни "қора бозор"да алмаштиришга мажбур бўлгани ҳақида хабар бергандик.  

Кушербаев мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тайёрлигини ҳамда бундай ҳолатлар содир бўлишида Марказий Банкни айблаганди.

Шундан сўнг, Адлия вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.

"Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказганлик учун эса МЖтКнинг 170-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Албатта Р.Кушербаевнинг юқоридаги хатти-ҳаракатига унинг депутатлик мақомини эътиборга олиб, фақат тегишли ваколатли орган ҳуқуқий баҳо беришга ҳақли ва бу жараён амалга ошмагунча ҳеч ким уни қонунбузар деб эътироф этиш мумкин эмас", - дейилади муносабатда.

Шунингдек, Адлия вазирлиги Кушербаевнинг бу қонунларини бузишга қаратилган намойишкорона ҳаракатларни қаттиқ қоралаган.

Қайд этилишча, Ўзбекистон ҳудудида белгиланган юқоридаги қоидалар ва қонун талаблари кимгадир қулайлиги ёки қулай эмаслиги, ёқиши ёки ёқмаслиги, унинг фикридан, қарашларидан ва ижтимоий мақомидан ёхуд ҳафтанинг қайси куни эканлигидан қатъи назар бажарилиши мажбурийдир.

"Лекин депутат Р.Кушербаев томонидан қонун билан жавобгарлик белгилаб қўйилган ҳуқуқбузарликни била туриб содир этиб, бу хатти-ҳаракатини кенг оммага намойишкорона маълум қилиниши жамиятни қонун устуворлиги томон эмас, тескари томонга чорлади, ноқулай пайтда қонунларни бузиш мумкин, ёқмайдиган талабларга кўз юмса бўлади, жавобгарликдан қўрқмайман деган энг нотўғри ва асоссиз сигнални жамиятимизга юборди.

Келажакда, ҳурматли депутат қонун устуворлигини бошқалардан талаб қилганда, ўзининг ушбу ҳаракатларини жамият аъзолари унга эслатишлари аниқ.

Қонунчилик палатаси депутати сифатида Р.Кушербаев ўз ваколатлари доирасида масалани тизимли ҳал қилиш мақсадида тегишли сўров билан мутасадди идораларга мурожаат этиши, қонунларга ўзгартириш бўйича ташаббус билан чиқиши ҳам мумкин эди (валюта соҳасидаги қонунларга). 

Афсуски, Р.Кушербаевнинг шахсий ўрнак сифатида қонунларни бузиш орқали муаммони ҳал этиш ва бундай ҳуқуқбузарликни маънан ёқлаш усулини танлагани, шу орқали ҳуқуқий нигилизмни тарғиб қилишга олиб келаётганлигини оқлаб бўлмайди", - келтиради вазирлик.

1200
0