• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 декабря 2021

“Масъуллар огоҳлантирилди” —  Қуйи палата мажлиси эфирдан узиб қўйилгани ҳақида

Жамоатчилик эътирозидан сўнг Қонунчилик палатаси ялпи мажлисини эфирга узатиш масаласи кўриб чиқилган. Бугун ялпи мажлис "Ўзбекистон" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши айтилди.

413
0

Кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Кенгашида Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Алишер Қодиров хабар берди.

Қайд этилишича, эфирга узатишни ташкил қилиш учун масъуллар жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариши бўйича огоҳлантирилди. 

Шунингдек, ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари, масъул қўмиталар томонидан қонунларни ялпи мажлисга олиб чиқишга тайёр эканликларидан келиб чиқиб Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўтказилишига қарор қилинди.

Маълумот учун, бугун соат 11:00 дан бошлаб, навбатдаги ялпи мажлис "Ўзбекистон", UzReport телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг Facebook'даги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади. Кун тартибига бюджет, солиқ маъмурчилиги ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ муҳим қонун лойиҳаларининг муҳокамалари киритилган.

413
0