• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 декабря 2021

Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами учун деярли 2 млрд сўм ажратилди

Бу бўйича вилоят ҳокими фармойиш берди.

832
0
Иллюстрация / livejournal

Жиззах вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга қарийб 1 млрд 894 млн 814 минг сўм ажратиш бўйича фармойиш берди.

Фармойишда ушбу маблағ вилоят молия бошқармаси вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш учун вилоят ҳокимлигига ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бошлиғи А.Абдувахобовга ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиш вазифаси,  вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи И.Собировга ажратилган маблағнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклатилган.

832
0