• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 декабря 2021

Тошкентда автомобиль йўлида яланғоч ҳолда чўмилган йигитга чора кўрилди

У ва уни видеога олган йигитларнинг бу иши учун ота-оналари жавоб берадиган бўлди.

975
0
видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда 17 ёшли йигит яланғоч ҳолда устидан сув қуйиб, "шоу" кўрсатгани ҳақида хабар берган эдик.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, у ва уни видеога олган йигитларнинг бу иши туман комиссиясида кўриб чиқилди.

17 ёшли мактаб ўқувчилари Т.С. ва О.М.ларнинг ҳаракатига қонуний чора кўрилди. 

Қайд этилишича, МЖтКнинг 47-модда 1-қисмига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан ҳар бир ўқувчининг ота-онасига жарима жазоси қўлланилди.

Маълумот учун, мазкур моддада БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган. 1 БҲМ — 275 минг сўм.

975
0