• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 декабря 2021

Қашқадарёда қоидабузар ҳайдовчи йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

Ҳайдовчи "пешеход"дан ўтаётган икки нафар йўловчини уриб, қочиб кетган.

696
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 07:20 атрофида Lada Vesta автомашинасини бошқариб келаётган шахс Қашқадарёда светафорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб икки йўловчини уриб юборган. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ Ахборот хизмати хабар берди

Натижада йўловчиларнинг бир нафари воқеа жойида вафот этган, иккинчиси шифохонага ётқизилган. Ҳайдовчи жабрланувчиларга ёрдам бермай воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда.  

Аниқланишича, ушбу ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-модда 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

696
0