• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 декабря 2021

"Қўйлиқ" бозорини кўчириш зарурат эканини айтган ҳоким мукофотланиб, ўзига рағбат пули белгилаган ҳоким жазоланди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта туман ҳокимини мукофотлаб, яна учта туман ҳокимини жазолади.

1578
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қарорда қайд этилишича, шаҳарда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ "яхши" баҳоланган Миробод тумани ҳокими Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович, Бектемир тумани ҳокими Маҳамадзияев Тапил Равшанович ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Инагамов Хаёт Илясович, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маошига 30 фоиз устамалар тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан белгиланган.

Шунингдек, шаҳарда "қониқарсиз" баҳоланган Шайхонтоҳур тумани ҳокими Тухтаев Абдукаххар Хасанович, Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарҳод Равшанович ва Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарларига нисбатан — ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланилган.

Аввалроқ, "қониқарсиз" баҳоланган Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек аввалроқ, "меҳнатда ташаббускорлигини" рағбатлантириш мақсадида ўзига 35 млн сўм рағбат пули белгилаганди.

"Яхши" баҳоланган Бектемир тумани ҳокими Маҳамадзияев Тапил "Қўйлиқ" бозорини кўчириш зарурлигини айтганди.

1578
0