Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Бош прокурорнинг 25 ноябрь кунги буйруғига асосан, Ғайратжон Фозилов фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлари сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шу куннинг ўзидан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилаётган Жўраев Эшмурод Қаршиевич Андижон вилояти прокурорининг вақтинча вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ғайратжон Фозилов 2018 йилнинг январь ойида Андижон вилояти прокурори этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти прокуратураси ходими $15 минг пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.