• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 9 декабря 2021

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -16 даражагача тушиши кутилмоқда

Ўзгидромет мамлакатга совуқ ҳаво массалари кириб келиши бўйича шошилинч ахборот берди.

1569
0
Ўзгидромет

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғ олди туманларида 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10 даражагача пасайиши кутилмоқда.

13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -3…-8 даражача, кундуз кунлари 0...+5 даражагача, шимолда кечалари -7...-12 даражагача, баъзи жойларда -14...-16 даражагача, кундуз кунлари +2...-3 даражагача пасаяди.

1569
0