• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2021

Кутилмаган меҳмон: Олий ва ўрта махсус таълим вазири ТДТУнинг ётоқхонасига ташриф буюрди

Вазир ётоқхонада талабаларнинг яшаш шароити билан танишди, ОТМ раҳбариятига етишмовчиликларни бартараф қилишга кўрсатма берди.

808
0
edu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент давлат техника университетининг 54-талабалар турар-жойига ташриф буюрди.

Ташриф давомида 446 ўринга мўлжалланган ётоқхонадаги шароит, таъмирдан чиқарилган ва замонавий жиҳозланган ётоқхонадан талабалар қай тарзда фойдаланаётгани ҳамда улар бўш вақтларида нималар билан машғул эканликлари кўздан кечирилган.

Бинода интернет тезлиги етарли эмаслиги, спорт зали йўқлиги, шунингдек, дарс тайёрлашга мўлжалланган хоналарда гилам ва ёритгич етишмаслиги аниқланган.

Ташриф якунида вазир ОТМ раҳбариятига аниқланган камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф қилишга кўрсатма берди.

808
0