• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 января 2022

Самарқандда 14 млн долларга қурилган тоннель деворларидан ёмғир сувлари отилиб чиқди — видео

Мутасадди корхона сувнинг оқиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди, дея баҳолади.

852
0
видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Самарқанддаги тоннелдан ёмғир сувлари отилиб чиққани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолатга "Кўприкқурилиш" Трести УК изоҳ берди.

Маълум бўлишича, тоннель қисмининг деворларидан сув ўтиш ҳолати ҳали қурилиш ишлари давом эттирилаётган сув қочириш-ирригация тизимидаги лотокларга ҳар хил турдаги тиқилишлар оқибатида юзага келган.

Тоннель деворларига ўрнатилган плиталар “қуруқ монтаж” усулида ишланган бўлиб, уларнинг орасидан сув ўтиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди.

Маълумотга кўра, тоннелнинг умумий қиймати 143 миллиард сўмни ташкил этган ҳамда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган.

Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан лойиҳачи, пудратчи ташкилотларни тўғридан-тўғри энг яхши таклифлар асосида танловларсиз белгилаб олишга мутасадди вазирликлар, идоралар ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигига, истисно тариқасида, рухсат берилган. 

Шунингдек, қурилиш-монтаж, таъмирлаш, реконструкция ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш билан бир вақтда амалга оширилишига ҳам ижозат берилган.

Унитар корхонанинг маълум қилишича, юзага келган нохуш ҳолат бартараф этилади.

852
0