Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг Telegram-саҳифасида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ва вазирлик тизимидаги қатор раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказгани ҳақида ёзди.
Вазир ушбу пост билан бирга йиғилишдан олинган суратларни ҳам жойлаган.
Аммо, куни кеча вазирлик ходимлари ишга дўппида келишларини айтиб, барча соҳа вакилларини бунга жалб қилган Озодбек Назарбековнинг ўзи йиғилишни дўпписиз ўтказганини у жойлаган суратлар орқали кўриш мумкин.
"Дўппи кийиш ташаббуси орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганмиз", - деганди Озодбек Назарбеков.