ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлининг 31-километрида 33 ёшли ҳайдовчи Т.Б. "Ваз-2103" русумли автомобилни юқори тезликда бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган.
Натижада, 25 ёшли У.Б. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус билан тўқнашган.
Оқибатда, "Ваз-2103" русумли автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 8 ёшли Э.А. ва автобус йўловчиси 1973 йилда туғилган М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.