• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 декабря 2021

"Ҳаромисанлар эшитдингми": аёл профилактика инспектори билан жанжаллашди — видео

Тошкентда аёл фоҳишаликда айбланганини айтиб, жанжал кўтарди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.

2244
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда икки нафар аёл профилактика инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Видеода аёл ИИБга олиб келингани, у ИИО ходими билан жанжаллашиб, уни ҳақоратлаганини ҳамда хонадаги жиҳозларни улоқтириб, ҳужжатларини йиртиб ташлаганини кўриш мумкин.

Видеолавҳада шунингдек, аёл профилактика инспекторига ўзини фоҳишаликда айблаганини айтиб, норозилик билдирган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳодиса Чилонзор туманида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилган ва текширув якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар фуқаролар Ш.Х., Н.С. ва профилактика инспекторлари И.М., Ш.П.ларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун Чилонзор тумани прокуратурасига юборилган.

"Барча иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади хабарда.

2244
0