• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2021

USAID Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини аниқлаш учун 30 та GeneXpert ускунасини совға қилди

Ускуналар сил касаллигини ўз вақтида ташҳислаш бўйича лабораториялар хизматларини кенгайтиради ва фуқароларнинг замонавий тезкор молекуляр текширувлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилайди. 

636
0
USAID

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда USAID’нинг Ўзбекистондаги Миссияси директори Микаела Мередит қиймати 381 минг долларлик ускуналарни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собировга тантанали равишда топширди.

“Бугунги тадбир USAID ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақада соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилаш бўйича давомий ҳамкорликнинг тимсолидир. Биз Ўзбекистон ҳукумати туберкулёз касаллигини 2050 йилгача йўқ қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олганини олқишлаймиз, бу қадам ҳукуматнинг 2021-2026 йилларга мўлжалланган туберкулёз касаллигига қарши янги Миллий Стратегиясида кўрсатилган бўлиб, 2025 йилгача туберкулёз билан касалланиш даражасини 50 фоизга ва касаллик туфайли ўлим сонини 75 фоизга камайтиришдир.  Биргаликда биз Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини оширишга эришамиз”, - деди Микаэла Мередит.

Қайд этилишича, USAID томонидан тақдим этилган GeneXpert ускунаси инновацион технологияси, молекуляр тестларни мисли кўрилмаган тезлик ва фойдаланишда енгиллиги билан ҳамма учун қулай келади.

GeneXpert диагностика усулида туберкулёзни даволашда кўп ишлатиладиган антибиотикларда бири – рифампицинга туберкулёз микобактериясининг турғунлиги аниқланади. Бу шифокорларга маълум беморни даволаш учун ҳақиқатдан ҳам самарали дори воситасини танлаш имконини беради.

Таъкидланишича, бугунги ҳадя чекка-чеккаларда жойлашган туман лабораторияларига туберкулёзга чалинган беморлар билан ишлаш бўйича хизматларини ошириш ва аҳолининг касалликка қарши замонавий, тезкор молекуляр тестлардан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Туман лабораторияларда ушбу янги GeneXpert аппаратлари билан жиҳозлаш орқали туберкулёзни тезроқ аниқлаш имкониятига йул очиб беради.

636
0