• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 декабря 2021

Самарқандда фуқароларни $30 мингдан АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Уларнинг талаби бўйича фуқаролар АҚШга Амазонка дарёси ва Мексиканинг ўрмонлари орқали бориши керак бўлган.

1679
0
видеодан кадр

ДХХ Самарқандда фуқароларни ноқонуний равишда АҚШга жўнатмоқчи бўлган икки нафар шахсни ушлади.

Самарқанд туманида яшовчи 36 ва 30 ёшли 2 нафар шахс самарқандлик 2 фуқарони АҚШга юбориш учун уларнинг ҳар биридан $30 мингдан, жами $60 минг талаб қилиб, олдиндан $20 мингни олган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, уларни “Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш режалаштирилган.

Шунингдек, уларга йўлга чиқишдан аввал ПЦР-тест маълумотномасига ва ҳисобида $4 минг бўлган VISA-картага эга бўлишлари кераклиги ҳамда ҳар бир давлат ҳудудида уларни кузатиб қўювчи шахсларнинг талабларини бажариши керак бўлган.

Қайд этилишича, бу талаблар Амазонка дарёсининг Колумбиядан оқиб ўтувчи қисмидан ва Мексиканинг ўрмонларидан ўтиб олишдан иборат бўлган.

Бундан ташқари, тадбир давомида ҳибсга олинган шахсларда 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг паспорт нусхалари борлиги ҳам аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

1679
0