• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 ноября 2021

“Тадбиркорлик субъектлари 9,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган” — Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектлари томонидан 107 минг аҳолига бир ойга етадиган электр энергиясидан фойдаланилгани аниқланди.

810
0
UzNews.uz

Энергетика вазирлиги Матбуото хизматининг хабарига кўра, вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспексия” томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда текширувлар ўтказиб борилмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан 9 млрд 504 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. 

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

“Ўзэнергоинспекция” томонидан кўрсатиб ўтилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

810
0