• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 ноября 2021

Халқ таълимининг янги вазири таълим тизимини танқид қилди

Мактаблардаги муҳитни яхшилашга ҳудуд халқ таълими раҳбарининг ҳам кучи етмаяпти.

919
0
Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг таълим тизимини ўрганиш мақсадида қилган мурожаатидан сўнг, аҳолидан кўплаб таклиф ва мурожаат келиб тушганини айтди.

Саидов ўтган ҳафта 3 та вилоятда бўлиб, у ердаги мактабларнинг аҳволини қониқарли эмас, деб баҳолади ва таълим сифатини яхшилаш учун жуда катта ишлар қилиш кераклигини таъкидлади.

"Айрим ўқитувчилар билан суҳбатлашдим, афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан. Хўш, нима қилиш керак? Вилоятда, туманда, мактабда ҳатто бир нафар яхши педагог бўлса ҳам фойдаланиб, керак бўлса уни қолган ҳамкасбларига маҳорат дарси ўтказишга жалб этган ҳолда мактабларда таълим сифатини оширишимиз керак", деди Саидов

Шунингдек, синфда 20 нафар боладан 18 нафари фанни зўр билса, демак бу ўша фан ўқитувчисининг ютуғи, демак у ўқувчиларини ўз фанига қизиқтира олган. Агар шу синф ўқувчиларидан 1-2 нафаригина фандан билими кучли бўлса, демак у иқтидорли ўқувчи ёхуд ота-онаси репетиторга берган, ўқитувчи эса дарс вақтида ўз фанини етказиб бера олмаётганидан далолат, дея таъкидлади Бахтиёр Саидов

"Тўғри, мактабда шароит йўқ дерсиз, лекин ўқитувчи ўша ерда вақтини кетказиб ўтирибди-ку, жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?! Унинг қўлида инсон тақдири ётибди! Мактабларда шароит, инфратузилма яхшиланишини кутсак, болаларни йўқотамиз.

Менга келган мурожаатлардан кўриниб турибдики, жойлардаги айрим мактабларда муҳит яхши эмас. Мазкур мактаблардаги муҳитни яхшилашга ҳатто ҳудуд халқ таълими раҳбарининг ҳам кучи етмаяпти.

Мулоҳазаларда қайд этилганидек, биз билимли, жонкуяр ва фидойи кадрларни топишимиз керак. Бунинг учун керак бўлса педагогика университетлари билан ҳамкорликни кучайтирамиз. Ҳар бир битирувчи билан суҳбатлашиб, энг яхшиларини мактабларга жалб этамиз", - дея қўшимча қилди Халқ таълими вазири

919
0