• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 ноября 2021

Навоийда тилла қумини қазиётган 4 киши қум босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

ФВВ фожиа тафсилотларини маълум қилди.

1700
0
Навоий вилояти ФВБ

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йилнинг 13 ноябрь куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани "Караката" ОФЙ ҳудудида жойлашган “Лолазор” номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. 

Оқибатда, 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган. 

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур фожиа бўйча туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ, интернетда тарқалган Зарафшонда 40-50 кишининг қум босиб қолганлигиги ҳақидаги хабар бўйича ФВВ суриштирув бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Вазирликнинг қайд этишича, хабардаги 40-50 кишининг қум босиб қолганлигига оид маълумот ўз исботини топмади.

1700
0