• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2021

Ўзбекистон армиясида янги "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони жорий этилди

Мазкур нишон ҳарбий хизмат вақтида махсус интенсив синовлардан ўткан ҳарбий хизматчиларга берилади. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

2611
0
Norma

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия ва ДХХнинг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларини интенсив синовлардан ўтказиш ва уларни "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони билан тақдирлаш тартибини белгилаш бўйича низом тасдиқланди.

Интенсив синов деганда ҳарбий хизматчиларнинг жисмонан бақувватлигини, чидамлилигини, экстремал шароитларда турли жисмоний юкламаларга руҳий бардошлилигини синаш бўйича машқлар мажмуи тушунилади.

Шунингдек, низомда мослашувчанлик кўникмаси, пиёда юриш (марш-югуриш), руҳий барқарорлик, куч машқлари, ягона тўсиқли йўлак, ҳарбий қисмлар, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, экстремал шароит каби тушунчалар қўлланилади.

Интенсив синовларни ўтказиш ва "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони билан тақдирлаш ҳар йили қуйидаги тартибда амалга оширилади:

— Интенсив синовларда қатнашиш истагини билдирган ҳарбий хизматчилар 15 августга қадар бевосита командирларига (бошлиқларига) билдирги билан мурожаат қилади;

— Номзодларнинг билдиргилари 25 августга қадар ҳарбий қисмларнинг умумий йиғилишида, уларнинг охирги бир йиллик хизмат фаолиятини муҳокама қилган ҳолда кўриб чиқилади ва номзодларнинг рўйхати 1 сентябрга қадар интенсив синовларни ўтказиш комиссиясига тавсия этилади;

— Комиссия номзодларни тиббий кўрикдан ўтказади ва интенсив синов босқичларида иштирок этишга рухсат беради;

Қайд этилишича, интенсив синовлар ҳар йили 15 сентябрдан 30 сентябрга қадар ҳар бир вазирлик ва идоранинг интенсив синовларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ички идоравий ҳужжатига мувофиқ алоҳида-алоҳида ўтказилади. Интенсив синовлар уч босқичда ўтказилади:

— I босқич - комплекс куч машқларини бажариш;

— II босқич - 30 км масофага пиёда юриш (марш-югуриш);

— III босқич - ягона тўсиқлар йўлагида умумий назорат машқини, ўқотар қуроллардан (автомат ёки тўппонча) амалий отиш машқини ва пичоқ улоқтириш машқини бажариш.

Комиссия 30 сентябрга қадар интенсив синовлардан муваффақиятли ўтган иштирокчиларни аниқлаб, улар "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони билан тақдирланади.

Кучларнинг нуфузини обрўсизлантирган ҳарбий хизматчи мазкур фарқловчи нишондан вазирлик ва идора раҳбари томонидан маҳрум қилиниши мумкин.

2611
0