• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2021

Тошкент вилоятида аёл мактабда жанжал кўтарди

Оёғи сувга тушиб кетиб, ҳўл ҳолда уйга келган ўқувчининг онаси мактабга келиб, синфхонада жанжал қилди. 

1340
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида она синфхонада жанжал кўтаргани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан юз берган Халқ таълими вазирлиги изоҳ берди.

Аниқланишича, шу мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. шу йилнинг 19 ноябрь куни мактабга кетаётганда кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл ҳолда дарсга келган.

Синф раҳбари ўқувчини унинг уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган.

Шундан сўнг, боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган. 

Она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва синфда жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган.  

Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган. 

Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган.

Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган МжТКнинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни ЖИБ Бўка тумани судига юборилган. 

Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага МжТКнинг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

1340
0