• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 ноября 2021

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда йўллар реконструкцияcи учун қарийб 20 трлн сўм ажратилган

$339,7 миллионга 497 км узунликдаги автомобиль йўллари цементбетон қоплама билан реконструкция қилинган.

915
0
Автомобиль йўллари қўмитаси

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда йўллар реконструкцияcи учун қарийб 20 трлн сўм ажратилган. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2018–2021 йиллар мобайнида президент раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида йўл хўжалиги соҳасида ижобий ўзгаришларга эришилди.

Йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида республика ҳудудида 2018–2021 йиллар давомида жами 19,8 триллион сўм маблағ ҳисобига 45,3 минг кмдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро ички йўлларда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, шу давр мобайнида 339,7 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 497 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари цементбетон қоплама билан реконструкция қилинган.

Жумладан, 

— А-380 "Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу" автомобиль йўлининг 125 км қисми реконструкция қилинган;

— А-373 "М-39 автойўли–Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали–Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 58 км қисми цементбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинган;

— М-39 "Олмаота–Бишкек–Тошкент–Термиз" автомобиль йўлининг 115 км қисми асфальтбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинган;

— А-373 "Тошкент–Ўш" автомобиль йўлининг 208–274 км қисмини айланиб ўтишда Сирдарё дарёси устига 250 км узунликдаги кўприк қурилган;

— Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 км узунликдаги янги йўналишдаги автомобиль йўли қурилган.

Бундан ташқари, соҳага халқаро молия институтлари, жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ҳамда Ислом тараққиёт банки маблағлари республиканинг халқаро коридорларини реконструкция қилишга фаол жалб этилган.

915
0