Space X асосчиси Илон Маск айни дамда қилаётган ишини ташлаб, машҳур блогерга айланиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар берди Риа новости нашри.
"Мен ҳозирги қилаётган ишимни ташлаб, блогерлик фаолиятимни бошлаш ҳақида ўйлаяпман", дея ёзиб қолдирган Маск ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасида.
Маълумот учун, Илон Маск Zip2, X.com, PayPal, SpaceX, Tesla, SolarCity, OpenAI, Neuralink, The Boring Company компаниялар асосчиси ҳисобланади.
Айни дамда Илон Маск 188 миллиард доллар пули билан дунё бўйича энг бой кишилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.