Uzbekistan Airways талабалар учун республика ичидаги рейсларга байрам чегирмалари тақдим этилиши ҳақида хабар берди.
2021 йилнинг 28 декабрь кунидан 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар талабалар чипталарни 50 фоизли чегирма билан харид қилишлари мумкин.
Чегирма барча авиачипталар учун фақат эконом-класс тарифларида амал қилади ва ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий ўқув юртларида кундузги бўлимда таҳсил олаётган талабаларга тақдим этилади.
Чегирмали авиачипта олиш учун, йўловчи талабалик гувоҳномаси ва олий ўқув юрти деканатидан маълумотнома тақдим этиши керак.