• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 2 июля 2021

Республиканинг айрим жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.

1426
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, охирги кунларда республика ҳудуди бўйича июль ойининг боши учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши билан боғлиқ.   

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади, ҳаво ҳарорати кечалари +24...+27 даража, кундуз кунлари +38...+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида +44 даражагача атрофида бўлади. Шамолнинг 15-20 м/с тезликкача кучайиши сақланиб қолади. 

Айрим тоғли ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланиши оқибатида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

1426
0