Қайд қилиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 672 нафар зиёратчи учун Тошкент-Жидда йўналишида 3 та чартер рейсларни амалга оширади.
Сафар 10 кун давом этади. Зиёратчиларимиз 3 кун Мадинада, 7 кун Маккада бўлишади. Зиёратчиларни сафар давомида 4 нафар ишчи гуруҳи, 13 нафар гуруҳ раҳбари, 3 нафар тиббиёт ходими ва 2 нафар ошпаз кузатиб боради.
Сафар олдидан зиёратчиларга Саудия Арабистонининг иқлим шароитлари ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, зиёратчилар давлат рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланди.