Ушбу тадбир 26 июнь санасида нишонланадиган «Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш» кунига бағишланди.
Бугун, 23 июнь куни 2 тонна 4.5 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан 22 кг героин, 1 тонна 154 кг опий, 101 кг гашиш, 384 кг марихуана, 337 кг кўкнор, 170 граммдан ортиқ психофаол воситалар ҳамда катта миқдордаги кўкнори ҳашаги, наша ва психотроп моддалар йўқ қилинди.
Қайд қилиб ўтамиз, 1994 йилдан буён Ўзбекистонда 57 тонна 443 кг гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинган.