• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 декабря 2017

Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди

4 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

3210
0
Kalpak Travel

Ҳужжатга мувофиқ, якка тартибдаги хорижий фуқароларга 30 кун муддатга бериладиган ягона туристик виза жорий этилади. Аввал қисқа муддатли (7 ёки 15 кунга) туристик визани олган чет эл фуқаролари бирор сабабга кўра қайтиш рейсининг ушланиб қолиши туфайли кўп ҳолатларда визани узайтириш муаммосига дуч келарди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги хорижий сайёҳлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархи учдан бир қисмга (60 доллардан 40 долларга) камайтирилади.

Шунингдек, гуруҳларга мўлжалланган туристик визани расмийлаштириш учун қуйи чегара икки баробарга (10 дан 5 нафар кишигача) камайтирилди.

Аввал сайёҳларга 10 кишилик гуруҳни йиғиш маълум қийинчиликларга олиб келган, сабаби гуруҳ кўп ҳолатларда 5 ёки ундан ортиқ кишидан ташкил топган оила аъзолари ёки яқин танишлар ҳисобидан шакллантириларди.

Гуруҳларга мўлжалланган туристик виза 15 кун учун 15 доллар, 30 кун учун битта сайёҳга 25 доллар.

3210
0