• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 апреля 2018

Тошкентда фуқаро “хушторини” ўлдириб, бу ҳақда ўзи ИИБга хабар берди

Тошкентда бўлган бу воқеа, яъни 36 ёшли йигитнинг "қотиллиги" ортидан 3 нафар бола онасиз, икки нафар фарзанд эса отасиз қолиб кетди.

4586
0

Шу йилнинг 11 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига эркак киши телефон қилиб, таниши – 40 ёшли М.Х.ни пичоқ билан бир неча маротаба жароҳатлагани ва бунинг оқибатида унинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Ҳолат юзасидан Бектемир туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва 36 ёшли Н.Ж айбланувчи сифатида қўлга олинди. Олиб борилган суриштирув-тергов вақтида айбланувчи фожеанинг қандай содир бўлганлигини сўзлаб берди.

Унга кўра, Н.Ж. 13 февраль куни М.Х билан тасодифан танишиб қолган, яъни бу аёл танишининг автомашинаси ғилдирагини алмаштириш жараёнида улар танишиб қолишади ва шундан сўнг, 40 ёшли аёл Н.Жни уйига таклиф қилади, дастурхон ёзиб ўтиришади, спиртли ичимлик ичилади ҳамда “суҳбат” ётоқхонада ҳам давом этади.

Шу воқеа сабаб улар ўзаро гаплашиб туришади, лекин фуқаро Н.Ж аёлга икки боласи борлиги, аёли борлиги сабабли гаплашиб юра олмаслигини айтгач, аёл агар гаплашмаса маҳалласини олдида шарманда қилиш билан пўписа қилади.

Орага тушган совуқчиликдан сўнг, аёл ростдан ҳам унинг уйини топиб ўзи билан ўрталарида бўлиб ўтган барча воқеаларни Н.Ж.нинг хотинига айтиб беради.

Хотини билан ўртаси бузилган Н.Ж. бу ҳақда қолганлар хабар топишидан уялганидан бу воқеаларни участка нозири ва маҳалла раисига ҳам айтмаган.

Шундан сўнг, Н.Ж. ўзига таниш бўлган аёл М.Х. билан орани очиқ қилиш учун унинг уйига борган ва бошқа ҳолатларни такрорламасликни айтган, аёл эса аксинча уйига келиб турмаса ҳаммани бундан хабардор қилишини айтиб, туриб олган.

Оқибатда ўзини тутиб тура олмаган Н.Ж аёлга бир неча марта пичоқ билан зарба берган ва бунинг натижасида М.Х. жароҳатлар натижасида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, Сал ўтиб эса қилган ишини тушуниб етган Н.Ж. бу воқеа ҳақида ўзи Ички ишлар органларини хдимларини “102” рақамига қўнғироқ қилиб хабардор қилган.

4586
0