• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 января 2018

Юнусобод тумани ИИБ ходимлари Ислом Каримовни хотирлади

Туман ИИБ ходимлари иштирокида “Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида тадбир ўтказилди.

4646
0

Бугун, 29 январь куни Юнусобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Респуликаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш борасида қилинаётган ишлар юзасидан “Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номи остида тадбир ўтказилди.

ТАТУ коллежи биносида ўтказилган тадбирни кириш сўз билан очиб берган Туман ИИБ бошлиғи Подполковник Хайруллаев Элбек Ислом Каримовнинг мамлакат мустақиллиги йўлида амалга оширган ишлар борасида сўзлади.

Тадбирда Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва фаолиятига бағишланган қисқа метражли фильм намойиши ҳам бўлиб ўтди.

4646
0