• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 ноября 2017

Тошкентда алдов йўли билан савдогарлик қилган яна 4 нафар Молдова фуқаролари ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ алдов йўли билан турли хил буюмларни сотган циган миллатига мансуб бўлган, Молдова Республикасининг 4 нафар фуқароларини аниқлади.

3329
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББга бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида 2017 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тадбир давомида тўрт нафар циган миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси фуқаролари, 1991 йилда туғилган Ненита Матфей, 1995 йилда туғилган Кира Еримей Игоревич, 1992 йилда туғилган Радукан Никита ва 1973 йилда туғилган Ненита Михаиллар аниқланган. Мазкур шахслар Тошкент шаҳри ҳудудидаги меҳмонхонада вақтинча яшашган.

Юқорида келтирилган фуқаролар Чилонзор туманидаги “Абу Саҳий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ тўпламлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, фуқароларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдованинг яна икки нафар фуқаролари ушланган эди.

3329
0