Оғир тан жароҳатлари натижасида оламдан ўтган Жасурбек Ибрагимов таълим олган мактаб ўқитувчилари марҳум дўппослашишни биринчи бўлиб келтириб чақарганлиги ҳақидаги хабарларга салбий муносабат билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, марҳумга оғир тан жароҳатлари етказишда бош гумондор ҳисобланаётган Исломбек Тўлаганов ва унинг отаси томонидан берилган кўрсатмада Жасурбек Ибрагимов жорий йилнинг 3 май санасида бўлиб ўтган воқеанинг ташкилотчиси дейилган эди.
Аммо, Жасурбек Ибрагимовнинг ўқитувчилари ушбу маълумотга салбий фикр билдиришди ва ижтимоий тармоқларда марҳумнинг тавсифномасини тарқатиб юборишди.
Тавсифномада ёзилишича, марҳумнинг ҳулқ-атворида бирон салбий жиҳат бўлмаган. Жасур оғир-босиқ ва масъулиятли ўқувчи бўлган.