Маълумот учун, Франсис Делег тезкор хавфсизлик хизматининг минтақавий раҳбари эди ва Тожикистон ҳамда Туркманистон масалалари билан шуғулланар эди.
"Шанба, 27 май куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимларидан бири оператив хавфсизлик хизматига масъул бўлган Франсис Делег бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз", - дейилган элчихона расмий сайти хабарида.
Дипломатик миссия ходимлари марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.