Қоракўл тумани, Мустақиллик МФЙ, Манзилобод қишлоғи, 48-уйда яшовчи, ТИФ Миллий банк Қоракўл тумани филиали кредит бўлимида ишловчи 1968 йилда туғилган Бердиев Мўмин Пармонович, Қоракўл туманида яшовчи Фарход Бекбоевни ишонтириш йўли билан алдаб, унга ўзи ишлайдиган банкдан имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, кредит ажратиш ваколати бўлмасада, унинг ишончини суистеъмол қилиб, унга ажратилган 7.400.000 сўмлик имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик жиноятини содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Бердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.