• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 2017

Эндиликда “Ахборот”, “Давр” ва “Пойтахт” информацион дастурлари бўлмайди

Телевиденияда “Ахборот”, “Давр” ва “Пойтахт” каби информацион дастурлар ёпилмоқда.

5709
0

МТРКдаги ишончли манбаанинг UzNews муҳбирига берган хабарига кўра, ушбу дастурларни жорий йилнинг июнь ойи ўрталарига қадар ёпиш режалаштирилган.

Ахборот туридаги барча янгиликлар ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” янги информацион телеканали орқали эфирга узатилади. Ушбу телеканал юртимизда сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва спорт соҳасида рўй бераётган янгиликларни ёритиб боради. Янги телеканалнинг қачон очилиши ҳозирча номаълум.

МТРКнинг таъкидлашича, “Ахборот”, “Давр” ва “Пойтахт” информацион дастурлари янги телеканал эфирга узатилгунигача ўз фаолиятларини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида Президент “Ўзбекистон-24” каналини очиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

5709
0