Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" "Бунёдкор"га қарши баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона гол 7-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди.
Қайд қилиб ўтамиз, "Локомотив" жамоасига Ўзбекистон Кубогини ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов топширди.