• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 января 2018

Тошкент маркази ахлат ва чиқиндидан қачон тоза бўлади? (фото)

Маҳалладаги чиқинди ва ахлатларнинг тўпланиб қолиши муаммосини  “UzNews.uz” Мирзо Улуғбек тумани мисолида ўрганди.

4961
0
UzNews.uz

“UzNews.uz” интернет нашри ходимлари пойтахтимиздаги ободонлаштириш ишлари, маҳаллалардаги тозалик, кўчалардаги саранжомлик борасида қилинган ва қилинаётган ишларни, 2018 йилнинг 16 январь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани мисолида ўрганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри бўйича ахлат қутиларига бўлган эҳтиёж 2017 йил январь ойи ҳолатига кўра, 12 минг 228 тани ташкил қилган бўлиб, шундан 7 минг 414 таси ўрнатилган эди, холос. Бу йилги тахминий маълумотларга қарайдиган бўлсак, яна минглаб чиқинди қутилари ҳам ўрнатилгани, рост.

Аммо, ахлат қутиларига бўлган эҳтиёж ҳали қондирилмагани ҳам, аниқ.

Юқорида биз бежизга ахлат қутилари ҳақида сўз очмадик, чунки ўрганишга киришганимиз ҳамоноқ, кўзимиз Мирзо Улуғбек тумани Содиқ Азимов кўчасидаги 52, 53-уйлар олдидаги ахлат қутисига тушди.

Ахлат қутиси аллақачон тўлиб бўлган, ҳаттоки маҳаллий аҳоли қути атрофига ҳам анча-мунча ахлатни тўкишга улгуришган эди.

Яхши биламизки, Тошкент шаҳри ҳудудидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун Шаҳар ҳокимияти Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармалар ва Туман ободонлаштириш бошқармалари, трактор ва чиқинди ташувчи махсус автомашиналарга эга.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг топшириғи билан Марказий авария диспетчерлик хизмати корхонасига, чиқинди ташлаш қутиларини тайёрлаш учун зарур материаллар харид қилиш мақсадида ҳам маблағ ажратилган.

Хўш, трактор ёки автомашина етишмаяптими ёки чиқинди қутилар учун ажратилган маблағлар тўғри йўналтирилмаганми?

Биргина ҳолат юзасидан саволлар кўпу, жавоб йўқ!

Майли бағрикенг бўлайлик дедигу, биргина ҳолат билан хулоса чиқармасликка қарор қилдик.

Йўлда давом этарканмиз, йўл ёқасидаги ариқлар ичининг чиқиндига тўлганига ҳам “кўз юмдик”.

Йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб, “Оқибат” маҳалласига кирдик. Маҳалланинг биз кирган томонида ахлатлар уюмига дуч келдик. Маҳалланинг 43 ва 44-уйлари кираверишда турган бу ҳолатга эътибор қилмасак “инсоф”дан бўлмасди.

Маҳаллани хавфсизлигини таъминлайдиган бўлинма камераси чиқинди уюмининг ўртасида турибди. Шу ердан ҳеч бўлмаса кунига бир марта ўтадиган маҳалла фаолларининг “кўзи қаерда” ёки бу ишлар билан ҳам шахсан туман ҳокими ва Сектор бошлиғи шуғулланиши керакми?

Майли қайсидир маънода бунда маҳалла аҳлининг ҳам айби бордир деган хулоасага келдик ҳамда мутасаддилардан айб қидириш ўрнига аҳолининг бепарволиги деб уйладик буни ва йўлимизда давом этдик.

Йўқ маҳалла аҳлининг умуман айби йўқ экан, бу салбий ҳолат учун. Чунки, маҳалладаги 46-уй олдидаги ахлатхонанинг атрофи ўраб олинган ва у бу ерда ахлат тўктиришмаётган экан. Маҳалладаги фуқаро билан қисқа суҳбат жараёнида бир тадбиркор бу ерда пуллик автостураргоҳ қураётгани сабабли маҳалланинг чиқинди тўкадиган жойининг фаолияти “тўхтатилган” экан. 

Тадбиркорларга кенг имконият берилаётгани ҳеч кимга сир эмас, албатта. Аммо, бу дегани тадбиркор маҳалла аҳолисининг, қолаверса халқнинг ҳаққига хиёнат қилишга ҳам ҳақли эмас.

Оқибат маҳалласини кўздан кечириш жараёнида наҳотки Пойтахтдаги марказий маҳалланинг аҳволи шу бўлса-а, деб ачинасан киши!

Уйларнинг олд қисмида ўзбошимчалик билан қилинган қурилишларни кўриб ҳайрон қолдик. Маҳалланинг қаерига қараманг аҳвол жуда ҳам ёмонлигини кузатасиз. Минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал деганларидек, эътиборингизга қуйидаги расмни ҳавола этамиз. 

Маҳалла оралаб, ахлат уюмлари орасидан зўрға ўтиб, Мирзо Улуғбек туман “Тўла коса коммунал” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жойлашган бинонинг олдидан чиқиб қолдик.

Ортиқча ёзсак биздан гина қилиб юришмасин деб, ушбу ширкат ходимлари ва масъулларига қуйидаги расмга разм солишларини таклиф қиламиз ва хулоса чиқаришни ўзларига қўйиб берамиз.

Эътибор қилинг қуйидаги сурат, айнан ширкат эшигидан бор-йўғи бир неча метрлар узоқликдаги ҳолатлардир. 

Маҳалланинг Яҳё Ғуломов кўчаси томонида аҳвол биз уйлагандан ҳам ёмон экан. Кўча юзидаги электр симларини ушлаб турадиган бетон устундан, ўзбошимчалик билан сим ўтказилгани ва бу симнинг ерда ётиши, бунга эса шу ерда яшаётган ота-оналарни ҳам беэътибор бўлгани бизни ажаблантирди.

Наҳотки, шунчалар бепарво бўлиб кетаяпмиз!

38-уй биринчи қаватидаги очиқ жойдан қандай электр симлари ўтганлиги ва уларнинг пастга болалар қўли етгулик масофада осилиб туриши ҳамда ўзбошичалик билан симларнинг улаб кетилганлиги менимча эътиборсизлик билан қараладиган ҳолат бўлмаса керак.

Маҳаллада жойлашган, Пойтахтнинг энг кўзга кўринган кафеларидан бирининг орқа томонидан эса маҳалла аҳлининг шаънини таҳқирловчи ҳолат гувоҳига айландик. Маҳалла аҳли катта йўлга чиқиши учун асосий бўлган бу йўлда, ушбу кафенинг чиқинди қутиси турибди. Ундан чиқадиган ҳид ўтиб-қайтувчиларга балки билинмас, лекин чиқинди қутисидан 5 метр ҳам узоқда яшамайдиган хонадонга унинг сассиқ ҳиди кирмайдими ёки шаҳар марказидаги маҳаллага тўкиладиган чиқиндининг ҳиди бўлмайдими? 

Йўлда давом этарканмиз, Туманнинг Буюк ипак йўли массиви 1-хонадон, 39-хонадон атрофида ҳам чиқиндилар “эгасиз” ётганлигини кўришимиз мумкин.

“Олой” мавзесидаги 8-хонадоннинг олд тарафида жойлашган болалар уйингоҳи буткул қаровсиз ҳолда бўлиб, атрофи чиқиндига тўлганлигига гувоҳ бўлдик. 

Мирзо Улуғбек тумани “Фидойи коммунал тех” МЧЖга қарашли 11-сонли чиқинди йиғиш майдончасида ўрнатилган чиқинди қутилари ҳам ахлатга тўлган бўлиб, шунча катта ҳудуд учун атига иккита ахлат қутисига кўзимиз тушди. Чиқинди йиғиш майдончасининг шундоққина ёнгинасида эса чиқинди уюми тўпланиб ётибди. Ушбу мавзенинг йўли буйидаги ариқларда эса ичкиликдан бўшаган шиша идишлар ва турли хил чиқиндиларга кўзингиз тушади. 

Биз бу ҳолатда ҳақида ёзар эканмиз, туманда буткул аҳвол шунақа дейишдан йироқмиз. Аммо, Пойтахт маркази бўлган бу ҳудудда аҳвол шунақа бўлса, Шаҳарнинг чекка туманларида қандай вазиятларга дуч келишимизни уйлаб қолдик.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги масъул раҳбарларига эса биз бу билан тозаликка риоя қилишни тарғиб қилишга бел боғладик, демоқчимиз.

“UzNews.uz” мухбирлари вазият ўзгаришсиз қолмайди деган умид билан бу мавзуга ва бу ҳудудга яна қайтади.

Нашримиз ўқувчиларидан эса сизни қийнаётган мана шундай муаммолар ва беписандлик, сансоларлик, нотозалик ҳолатларига дуч келсангиз, бизга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

4961
0