• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 20 ноября 2017

Бухорода коллеж ўқувчиси ўз онасини ошхона пичоғи билан ўлдиришга уринди

18 ёшли Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Абдукарим Ашуров 38 ёшли онасига ошхона пичоғи билан зарба берди.

5161
0
UzNews.uz

Бухоро тумани, Работиқалмоқ МФЙ Янгиобод қишлоғида яшовчи, 1979 йилда туғилган, уй бекаси Эшонова Мухлиса оғир тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида М.Эшоновага етказилган тан жароҳати оғир турга кириши ва ушбу жиноятни 1999 йилда туғилган Бухоро туманидаги Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси, М.Эшонованинг ўғли Ашуров Абдукаримжон ўзи истиқомат қилиб келаётган уйида ўзаро келишмовчилик натижасида онаси М.Эшоновани ошхона пичоғи билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5161
0