• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 января 2018

“0000” рақами ҳақидаги мақоладан сўнг “UzNews.uz”га алданганлар мурожаат қилди

Аввалроқ, сайтимиз орқали Искандар Турсунов “0000” рақамини олиб бериши учун Камолиддин Юнусовга 2 минг доллар бергани ҳақидаги хабарни эълон қилган эдик. 

3654
0
UzNews.uz

Ушбу хабар ортидан таҳририятимизга Жўрабек Жамшидов қўнғироқ қилиб, айнан Камолиддин уни ҳам алдаб кетгани ва бу борада кимга мурожаат қилишни билмаётганини билдирди.

Жўрабекка кўра, Камолиддин Юнусов 2017 йилнинг 28 апрель куни ундан +9989.9.00000, +9989.9.08888, +9989.9..8888 рақамларини олиб бераман деб, унинг ишончига кириб алдов йўли билан Миробод тумани ҳудудида аввал 300 АҚШ доллари, бир ҳафтадан сўнг эса Юнусобод туманидаги "Марварид" ресторани олдида 1600 АҚШ доллари олиб, сохта шартномага қўл ҳам қўйдирган.

Жўрабек Жамшидов шу вақтга қадар Камолиддин Юнусовдан на берган пулларини қайтариб ололган ва на ваъда қилинган рақамларни олган.

“UzNews.uz” сайтида эълон қилинган мақолани ўқиб, таҳририятимизга қўнғироқ қилган фуқаро жабрланувчи сифатида кимга мурожаат қилишни билмай юргани ва бу борада ёрдам беришимизни сўради.

Ўз навбатида “UzNews.uz” ҳам бу борада фуқарога ёрдам бериш учун, унинг кимга, яъни Тошкент шаҳар ИИБ ёки Тошкент вилояти ИИБга мурожаат қилиши керакми деган савол билан юқорида номлари қайд этилган ички ишлар идораларига мурожаат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Камолиддин Юнусовга нисбатан ҳозирда Қибрай тумани ИИБ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган.

Жиноят процессуал кодексининг талаби ва тергов сирига кўра, юқорида келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган.

3654
0