Қашқадарё вилоятида кўп йиллар меҳнат қилган ва Вилоят аҳлининг чин маънодаги фарзандига айланган Ислом Каримов, воҳа аҳлининг қалбида мангу қолади.
Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш борасида қилинаётган ишлар қаторида, Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишлаб, унинг ҳайкали бунёд этилди.
Бугун, 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова, Ислом Каримовнинг ҳайкалини очиб беришди.
Тантанали очилиш маросимида, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳайкали пойига кенг жамоатчилик ва Вилоят ҳокимлиги вакиллари томонидан гуллар қўйилди ҳамда йиғилганлар Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.