ДТМ 2021/22-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган (12 июль 18:00 ҳолатига) абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафар.
Таълим шакли бўйича:
— Кундузги таълим шакли – 167 395 нафар;
— Сиртқи таълим шакли – 102 646 нафар;
— Кечки таълим шакли – 7 487 нафар.
Тиллар кесимида жами 277 528 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
— Ўзбек тили – 235 265 нафар;
— Рус тили – 34 529 нафар;
— Қорақалпоқ тили – 6 432 нафар;
— Бошқа тиллар – 1 302 нафар.
Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМ — Тошкент давлат педагогика университети. Шунингдек, шу кунгача энг кўп ҳужжат топширилган қатор 5 ОТМ рўйҳати ҳам эълон қилинди.
— Тошкент давлат педагогика университети - 9 790 нафар;
— Ўзбекистон миллий университети – 9 580 нафар;
— Наманган давлат университети – 8 926 нафар;
— Жиззах давлат педагогика институти – 8 625 нафар;
— Урганч давлат университети – 8 068 нафар.