Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1999 йилда туғилган фуқаро тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 3,94 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.