• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2017

31 ёшли фуқаро аёлларни Туркияда фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетмоқчи бўлгани аниқланди

“Қоплонбек” ЙПҲ масканида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳодимлари томонидан 4 нафар аёлни Туркияда фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 31 ёшли аёл қўлга олинган.

4085
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Қоплонбек” ЙПҲ масканида тўрт нафар аёлни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Қозоғистон орқали Истанбулга юбормоқчи бўлган 1986 йилда туғилган аёл қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,е” бандлари (одам савдоси, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятнинг оғирлилик даражасини инобатга олган ҳолда фуқарога нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, фуқаронинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

4085
0