• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 мая 2017

Ўзбекистонда ўғирланган автомобиллар масофадан туриб тўхтатилади

Жорий йил охирига қадар ўғирланган автомашиналарни масофадан туриб тўхтатиш тизими Тошкент шаҳрининг 100 та автомобилида синаб кўрилади.

2359
0
avizinfo.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ қошидаги Республика “Қўриқлаш” бирлашмаси полковниги Тоҳириддин Нажимов душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Янги тизим мижоз талабига биноан ўрнатилиб, ички ишлар ходимлари томонидан автомашинага унинг жойлашган жойини аниқлаштириб берувчи махсус GPRS технологияси ўрнатилади.

Тизим ўрнатилганидан сўнг ҳайдовчи идентификацияси олинади ва тизим ҳайдовчини аниқлаштира олмайдиган ҳолат юзага келадиган бўлса, серверга автомашина ўғирлангани ҳақида маълумот келиб тушади.

Махсус сигнал ёрдамида ички ишлар ходимлари автомашинанинг жойлашган манзилини аниқлашлари мумкин бўлади. Ундан кейин эса автомобиль эгасининг талабига биноан масофадан тўхтатилади ва ўғирликни содир қилган шахс қўлга олинади.

Ушбу тизим қачон ишга туширилиши ҳозирча маълум эмас.

2359
0