• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 января 2018

Каттақўрғондаги “7-Тергов ҳибсхонаси майор”и “фирибгарлик” қилди

Лочин Қарчиғаев нуроталик фуқарога ўзини 7-Тергов ҳибсхонаси махсус бўлимида ишловчи “майор Собиров” деб таништириб, ўғлини озодликка чиқаришга ваъда берган. 

2386
0
UzNews.uz

Кармана туманида яшовчи Лочин Қарчиғаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2018 йил 6 январь куни содир этган жиноятига қадар нақд саккиз марта фирибгарликни амалга оширган. Эътиборлиси, унинг жинояти даврийлиги худди режалаштирилгандек, оралиқ муддат 2 ёки 3 йилга “танаффус” қилинган.

Оиласидан ажрашган, 2 фарзанднинг отаси бўлган Лочин, 6 январь куни Нурота туманига боради. Соат тахминан 11:00 да туманнинг Янгиобод қишлоғида яшовчи фуқаро Т.А.нинг уйига бориб, ўзини Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 7-Тергов ҳибсхонаси махсус бўлимида ишловчи “майор Собиров” деб таништиради.

У ўзини Т.А.га Тошкент вилояти Зангиота туманидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган ўғли Х.Б.нинг озодликка чиқарилишида амалий ёрдам кўрсатишини ваъда қилади.

Бу сўзларга чин кўнгилдан ишонган онаизор 240 минг сўм нақд пул, 150 минг сўмлик қўл телефони, 500 минг сўмлик кийим-кечакларигача бериб юборади.

Навбатдаги “ов” ҳам бароридан келди. Қизиқ, уддабурон “майор” янгиободлик йигитнинг Зангиотада “ўтирганини” қаердан билди экан?

“Уддабурон” шу куннинг ўзида туманда иккинчи тайёр “ўлжа”ни учратади.

Янгиобод-Нурота йўналишида қатновчи А.Қ. бошқарувидаги “Тико” машинасига ўтиради ва йўл-йўлакай ҳайдовчини ҳам тузоққа илинтириш қийин кечмади.

Гап шундаки, фирибда устаси фаранг Лочин, ўзини йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими сифатида таништирди. Соддадил киракашни махсус эвакуаторга ҳайдовчи вазифасига ишга жойлаштириш ҳамда шахсий машинасига арзон нархда газ баллони ўрнатиб беришдек улкан ваъдалар гирдобига ғарқ қилади. Бу сценарий ҳам иш бериб, 1 миллион сўм “фойда” олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Нурота тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Лочин Қарчиғаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2386
0