Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews”га хабар беришича, Вилоятнинг Қибрай тумани ҳудудида 2017 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Камолиддин Юнусов қибрайлик Искандар Турсуновдан уяли алоқа компаниясига тегишли +9989.00000 рақамини олиб бераман деб 2 минг АҚШ доллари олади.
Искандарнинг кутиб сабри тугагач Камолиддинни огоҳлантиради ва тезроқ рақамни олиб беришини ёки бўлмаса пулини қайтариб беришини сўрайди.
Камолиддин эса пулни қайтариб беришни ҳам рақамни олиб беришни ҳам пайсалга солиб, шу кунга қадар Искандарни алдаб келган.
Кутишдан чарчаган ва алданганини сезган Искандар Турсунов ИИБ ариза билан мурожаат қилади ва бўлган воқеа ҳақида хабар беради.
Искандарнинг Қибрай тумани ИИБга 2018 йилнинг 9 январь куни қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Камолиддин Юнусовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда терговни Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб бормоқда.
Жиноят процессуал кодексининг талаби ва тергов сирига кўра, юқорида келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган.