Бугун, 17 январь куни ижтимоий тармоқларда "Жомий" бозорида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин содир бўлди. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борди ва ёнғин соат 11:54 да буткул ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 350 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.