Фарғона хонадондан икки кишининг жасади топилди. Бу бўйича Фарғона шаҳар ҳокимининг қарори билан вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия таркиби тасдиқланди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 январ куни соат 13:00 Фарғона шаҳар “Истиқлол” МФЙ А.Қодирий кўчаси 43-уй 44-хонадонда яшовчи икки нафар фуқароларни жасадлари ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро шифохонага олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ис газидан заҳарланган деб гумон қилинган.